Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНД ШАҲРИ КУНИ МУНОСИБ НИШОНЛАНДИ

САМАРҚАНД ШАҲРИ КУНИ МУНОСИБ НИШОНЛАНДИ

Бугун кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳри куни кенг жамоатчилик иштирокида юксак савияда ўтказилди


Самарқандликларнинг фахри ва ғурури тимсоли сифатида нишонланиб келинаётган ушбу байрамни муносиб ўтказишга пухта тайёргарлик кўрилди.

Эрта тонгдан карнай-сурнай садолари остида жарчилар шаҳар кўчалари бўйлаб самарқандликлар ва шаҳар меҳмонларини байрамга чорлади.

Байрамни нишонлашга отланган кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида дастлаб Амир Темур мақбарасида Қуръон тиловат қилинди. Сўнгра Соҳибқирон бобомиз ҳамда Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйилди. Шундан сўнг байрам тадбирлари жойларда, маҳалла, ташкилот ва муассасаларда давом этди.

Самарқанд шаҳридаги Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари шаҳарнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилди, улар учун истироҳат боғларида томошалар уюштирилди.

Маҳалла фаоллари ҳамда саховатпеша ҳомийлар томонидан маҳаллаларда истиқомат қилаётган якка-ёлғиз кексалар, жисмоний имконияти чекланган, боқувчисини йўқотган инсонлар ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, байрам туҳфалари улашилди.

Байрам тадбирида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Т.Жўраев иштирок этди.



Охирги ўзгариш: 19/10/2017 08:57.   Кўрилганлиги: 1382
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-shahri-kuni-munosib-nishonlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.