Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Самарқанд шаҳри кўчаларида ретро автокарвони ҳаракатланди

Самарқанд шаҳри кўчаларида ретро автокарвони ҳаракатланди

Вилоят ҳокимлиги ташаббуслигида 9 май - Хотира ва қадрлаш куни, яъни фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги муносабати билан Самарқанд шаҳри кўчаларида ретро автокарвони ҳаракатланди.

Тадбир “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият” ва “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч” шиорлари остида ўтказилди.

Темир йўл вокзалидан ҳаракатни бошлаган, уруш даври ва ундан кейинги 50-60 йилларда ишлаб чиқилган автомашиналар шаҳар бўйлаб Регистон майдони олдигача ва Университет хиёбонидан Самарқанд туманигача бўлган масофада айланди.

Бу жараённи нафақат маҳаллий аҳолимиз, балки хорижлик сайёҳлар ҳам катта қизиқиш билан кузатишди. Йўлга чиққан ретро автокарвонини кўрганлар ўша давр руҳини ҳис қилган бўлса, ажабмас. Ҳаракатда бўлган “Виллис”, “Победа”, “Газ-69”, “Волга”, “Запарожец” автомашиналарини ички ишлар йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари “Ҳонда” мотоциклларида кузатиб борди. Айниқса, мотоциклларга ўрнатилган республикамиз байроғининг ҳилпираши юртдошларимиз қалбида фахр-ифтихор туйғуларини уйғотди.

 

 


Охирги ўзгариш: 07/05/2019 19:38.   Кўрилганлиги: 898
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-shahri-kochalarida-retro-avtokarvoni-harakatlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.