
Шу йилнинг 6-8 сентябрь кунлари Тошкент шаҳридаги "Ўзэкспомарказ"да II халқаро мева-сабзавот ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда вилоятимиз деҳқону соҳибкорлари фаол иштирок этди.
Ярмаркада Самарқанд шаҳридаги “Сафобахш сифат маҳсулотлари”, Ургут туманидаги “Ургут замин соҳибкори” масъулияти чекланган жамиятлари, Жомбойдаги “Мароқанд мева-сабзавот”, Самарқанд туманидаги “Навобод наслли парранда” фермер хўжаликлари каби 7 корхона ўз маҳсулотлари ва стенди билан қатнашди. Шунингдек, 50 дан ортиқ тадбиркор, фермер хўжалиги, қайта ишловчи ва экспортёр корхоналар ўттиз турдан ортиқ қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва қирққа яқин хизмат турларини таклиф этди.
Ярмарка доирасида вилоятимиз вакиллари маҳсулот ва хизматлар борасида 94,7 минг тонна ёки 95,5 миллион долларлик 34 та шартнома имзолашга эришди. Тузилган шартномалар Россия, Қозоғистондаги анъанавий бозорлар билан бир қаторда Молдова, Озарбайжон, Ҳиндистон, Буюк Британия сингари дунёнинг 13 давлатига маҳсулот экспорт қилишни қамраб олди.
Жумладан, Булунғур туманидаги ишлаб чиқарувчилар Россия, Жанубий Африка Республикаси ва озарбайжонлик ҳамкорлар билан 12,6 миллион доллар миқдоридаги маҳсулот экспорти бўйича келишувларга эришди.
– Корхонамиз сабзавот маҳсулотларини қуритилган ҳолда хорижга экспорт қилиш фаолияти билан шуғулланади, – дейди тумандаги "Булунғур Сандвик" қўшма корхонаси директори Носир Юсупов. – Биз дунёнинг кўплаб давлатларидаги компаниялар билан ҳамкорлик ўрнатганмиз. Уларга юртимизда етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ярим тайёр маҳсулот сифатида етказиб берамиз. Ярмаркада Жанубий Африка Республикасининг “CenterMax” корхонасига 7 миллион долларлик маҳсулот етказиш бўйича шартнома имзоладик. Маҳсулотларимизни октябрь ойидан жўнатишни бошлаймиз.
Ярмарка якунида павильон дизайни мавзуга мос безатилгани ва иштирокчилар эътиборини ўзига жалб қилгани учун вилоятимиз вакиллари тайёрлаган маҳсулотлар стенди “Энг яхши стенд”, деб топилди ҳамда «Фаол иштироки учун» сертификати билан тақдирланди.
Ўз мухбиримиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.