Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНД: КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА

САМАРҚАНД: КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА

Ургут туманининг Тўрткўл маҳалла марказида минг кишилик амфитеатр, ўттиздан ортиқ савдо, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ва кичик ишлаб чиқариш корхоналари қуришга киришилди.

* * *

Жомбой туман ФҲДЁ бўлими ташаббуси билан туман маҳаллаларида катта ҳаёт остонасида турган ёшларнинг никоҳга муносабати ҳамда оналик ва оталик масъулиятини шакллантиришга қаратилган тадбирлар ташкил этилди.

* * *

Оқдарё туман ҳокимлиги, прокуратураси, ички ишлар бўлими ҳамда бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 66 корхона, ташкилот ва муассаса 238 бўш иш ўрни билан иштирок этди. Кун якунида 40 дан зиёд фуқаро ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашиш учун йўлланма олди. 


Киритилган вақти: 27/02/2016 18:29.   Кўрилганлиги: 1315
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-kecha-bugun-ertaga-2016-02-27

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.