
Буюк Британиянинг www.Telegraph.com сайти саёҳат қилиш учун дунёнинг 25 та энг гўзал ва қулай жойлари рўйхатини эълон қилди. Ушбу рўйхатдан Самарқанд шаҳри ҳам ўрин эгаллаган.
***
Нуробод туманидаги Жом маҳалласининг янги биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бунинг учун “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан 306 миллион сўм маблағ сарфланди.
***
Ургутлик тадбиркор Барот Мустафоев оила аъзолари билан тиккан 320 дона кўрпача, ёстиқ ва матрасларни тумандаги “Мурувват” уйи қарияларига совға қилди.
***
Нарпай туманининг Мирбозор шаҳарчасидаги 450 ўринга мўлжалланган “Баркамол авлод” болалар маркази таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.
***
2015 йил “Окно в Европу” ҳамда “Dance Olympiad Riga – 2015” халқаро рақс кўрик-танловларида 2-ўринни қўлга киритган оқдарёлик Мадина Қаноатова Латвиянинг Юрмала шаҳрида ўтказилган халқаро танловда ҳам ғолиблар сафидан жой эгаллади.
Абдуғофур Шерхолов тайёрлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.