Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНД: КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА

САМАРҚАНД: КЕЧА, БУГУН, ЭРТАГА

28-31 июль кунлари Япониянинг “Isuzu Motors” вa “Itochu Corporation” компаниялари делегацияси Самарқанддаги автомобиль заводига ташриф буюради.

Қўшработ туманида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида юздан ортиқ корхона ва ташкилотлар 189 та бўш ва квота ўринлар билан иштирок этди. Ишга йўлланма олган 119 нафар фуқаронинг 112 нафарини коллеж битирувчилари ташкил этди.

*  *  *

“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти Германиянинг бир қатор корхоналари консорциуми билан “Самарқанд вилоятида 100 МВт қувватли қуёш фотоэлектрик станциясини қуриш” лойиҳаси бўйича янги шартнома имзолади. Осиё тараққиёт банкининг имтиёзли кредити ва Ўзбекистоннинг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган янги станция 2016 йил якунида фойдаланишга топширилади.

*  *  *

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Пайариқ тумани кенгаши ташаббуси билан тузилган “Нуронийлар – эъзозимизда” патронаж ёшлар ҳаракати аъзолари тумандаги Алишер Навоий ва “Гўзал” маҳаллаларида истиқомат қилувчи уруш ва меҳнат фахрийларининг уйларига бориб, улар ҳолидан хабар олишди ҳамда ёлғиз кексалар ва боқувчисини йўқотган қарияларнинг уй юмушларига кўмаклашишди.


*  *  *


Тайлоқ педагогика коллежининг “Қўрғонча” фольклор гуруҳи Навоий вилоятида бўлиб ўтган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Барҳаёт анъаналар” республика кўрик-танловида иштирок этиб, иккинчи ўринни эгаллади.

Д.Тўхтаев тайёрлади


Охирги ўзгариш: 26/07/2015 17:45.   Кўрилганлиги: 1313
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-kecha-bugun-ertaga-2015-07-24

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.