
“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижросига кўра, самарқандлик 230 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган аналогли ва рақамли телевизор билан таъминланди.
***
2015-2017 йилларда вилоятда 3358 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож кексаларнинг уй-жойлари жорий ёки мукаммал таъмирланиши режалаштирилган. Жорий йилнинг 5 ойида 273 та уй-жой таъмирланди.
***
2015 йилнинг шу даврига қадар вилоятда соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан 239 минг 534 нафар кексалар (279 нафари уруш фахрийлари, 5342 нафари меҳнат фронти фахрийлари, тиббий кўрикдан ўтказилди.
***
Булунғур туманида маҳаллалардаги “Ораста қизлар” тўгараги аъзолари ўртасидаги танловнинг туман босқичи бўлиб ўтди. Шундай танлов вилоятнинг бошқа туман ва шаҳарларида ҳам ўтказилмоқда.
***
www.uz миллий қидирув тизими томонидан ўтказилган рейтинг натижаларига кўра юртимиздаги энг яхши олий таълим муассасалари учлигидан Халқаро Вестминстер университети, Самарқанд давлат медицина институти ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети жой олган.
***
Қашқадарё вилоятида бўлиб ўтган “Қувноқ стартлар” спорт мусобақасининг республика финал босқичида Ургут туманидаги 3-умумтаълим мактабининг “Чинор” жамоаси биринчи ўринни эгаллади.
Гулруҳ Мўминова тайёрлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.