Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

САМАРҚАНД ДАВЛАТ ЧЕТ ТИЛЛАРИ ИНСТИТУТИ ТАЛАБАЛАРИ ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДАДА ҒОЛИБ БЎЛИШДИ

САМАРҚАНД ДАВЛАТ ЧЕТ ТИЛЛАРИ ИНСТИТУТИ ТАЛАБАЛАРИ ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДАДА ҒОЛИБ БЎЛИШДИ

Қозоғистоннинг Е.А.Букетов номидаги Караганда давлат университетида ташкил этилган “Хорижий тиллар бўйича халқаро талабалар олимпиадаси”да Самарқанд давлат чет тиллари институти талабалари ҳам иштирок этишди.

Германия, Туркия, Россия Федерацияси, Хитой, Қирғизистон ва Қозоғистон Республикаларидаги 35 та университетларнинг 200 нафар талабалари иштирок этган олимпиадада вилоятимиз талабалари Хамдамова Чарос Ҳамдамовна, Сундеев Виктор Сергеевич, Куртова Александра Александровна, Аслиева Шахзода Зафаровналар хитой тили бўйича I ўринни, немис тили бўйича II ўринни, француз ва инглиз тиллари бўйича III ўринларни қўлга киритишди.

Шунингдек, Германиянинг халқаро Академиклар Алмашинув Хизмати (ДААД), Гёти Институти ва Франциянинг Караганда шаҳридаги Француз Альянси билан ҳамкорликда ташкил этилган халқаро олимпиада доирасида хорижий тилларни ўқитиш методлари бўйича халқаро доирадаги мастер-класслар ва давра суҳбатлари ҳам ўтказилиб, унда вилоятимиздан профессор-ўқитувчилар ҳам муносиб иштирок этишди.


Киритилган вақти: 29/04/2019 17:23.   Кўрилганлиги: 859
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/samarqand-davlat-chet-tillari-instituti-talabalari-xalqaro-olimpiadada-golib-bolishdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.