Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“САЛОМАТЛИК СЕКТОРИ” СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ТАЪМИНЛАЙДИ

“САЛОМАТЛИК СЕКТОРИ” СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ТАЪМИНЛАЙДИ

Самарқандда Президентимизнинг “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашда давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлиги» мавзусида семинар ўтказилди.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси, соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасаддилари, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари вакиллари, қишлоқ врачлик пункти координаторлари, маҳалла фаоллари иштирокида ўтган семинарда қарордабелгиланган вазифаларнинг бажарилиши, маҳаллалардаги “Саломатлик сектори” фаолиятида патронаж ҳамширалар ва маҳалла маслаҳатчилари жамоат ташкилотларида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Республика Хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Н.Рўзиева, вилоят ҳокимининг ўринбосари Н.Раббимова сўзга чиқиб, замонавий услубда бунёд этилаётган қишлоқ врачлик пунктлари, керакли тиббий жиҳозлар билан таъминланган оилавий поликлиникаларнинг аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш тизимини янги босқичга кўтариш масалаларига тўхталди.

Таъкидландики, вилоятдаги 15 та кўп тармоқли, 11 та оилавий поликлиника, 358 та қишлоқ врачлик пунктлари бош ва катта ҳамширалар иштирокида “Саломатлик секторлари” тадбирлари ўтказилиши йўлга қўйилган. Ушбу тадбирлар доирасида 2300 нафардан зиёд кексалар, 12 мингдан ортиқ хомиладор аёллар, 66 минг нафарга яқин болалар ва ўсмирлар ҳолидан хабар олинди ва уларда учрайдиган турли касалликлар, тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш мавзуларида суҳбатлар олиб борилди.126 мингдан ортиқ хонадонларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилган. Таълим муассасаларида учрашув ва спорт мусобақалари ташкил этилиб, 12 таумумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида зарарли одатлар, соғлом турмуш тарзи масалаларига оид тадбирлар уюштирилган.

Шунингдек, семинарда саломатлик йўналиши аъзоларига хонадонларни ўрганиш давомида эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар, хусусан, хонадонларнинг санитария ҳолати, оилаларда тиббий маданиятни шакллантириш, шахсий гигиена қоидаларини тарғиб қилиш бўйича тушунчалар ҳамда тавсиялар берилди.

Бахтиёр Мустанов


Киритилган вақти: 10/07/2016 17:45.   Кўрилганлиги: 1669
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/salomatlik-sektori-soglom-turmush-tarzini-taminlaydi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.