
Университетда Самарқанд география мактаби шаклланишига муносиб ҳисса қўшган олим, профессор Мардонқул Умаров таваллудининг 90 йиллигига бағишлаб «География XXI асрда: муаммолар ва ривожланиш истиқболлари» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Университетда Самарқанд география мактаби шаклланишига муносиб ҳисса қўшган олим, профессор Мардонқул Умаров таваллудининг 90 йиллигига бағишлаб «География ХХИ асрда: муаммолар ва ривожланиш истиқболлари» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Анжуманда республикамиз олий ўқув юртлари, илмий тадқиқот институтлари, табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг етук мутахассислари иштирок этди.
Конференциянинг очилиш маросимида СамДУ ректори Р.Холмуродов, Ўзбекистон География жамияти президенти Ф.Ҳикматов, Тошкент давлат педагогика университети профессори П.Баратов ва бошқалар мамлакатимизда география фанининг шаклланиши ва ривожига салмоқли ҳисса қўшган М.Умаров каби олимларнинг илмий мероси, фанда кейинги 25 йилда амалга оширилган тарихий-географик тадқиқотлар хусусида сўз юритдилар.
- Ҳар бир фаннинг ривожланишида алоҳида ўрин тутган олимларнинг илмий мероси ҳамма вақт тадқиқотчиларнинг эътиборида бўлиб келган, - дейди Ф.Ҳикматов. - Масалан, Марказий Осиёда географик билимларнинг ривожига катта ҳисса қўшган Муҳаммад Мусо Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Маҳмуд Кошғарий, Ибн Сино, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби алломаларнинг илмий-географик асарлари нафақат маҳаллий ҳамда хорижлик мутахассислар томонидан батафсил ўрганилмоқда. Профессор М.Умаровнинг илмий меросидан глобал иқлим ўзгаришлари ва унинг оқибатлари, мамлакатимиз экотизимлари билан боғлиқ муҳим фундаментал тадқиқотлар жой эгаллаганки, уларни ҳар жиҳатдан ўрганиш юртимиз иқтисодиёти тармоқларини самарали ташкил этиш, ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг илмий асосланган йўналишларини ишлаб чиқишга хизмат қилади.
Шўъба йиғилишларида олимларнинг табиий ва иқтисодий географиянинг долзарб муаммолари, сув ресурслари, муқобил энергия манбаларидан оқилона фойдаланиш, суғоришда илғор технологияларни қўллаш, экология ва ландшафт карталари тузиш, туризмни ривожлантиришга доир 100 дан зиёд маърузалари тингланди.
Анжуманнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев иштирок этди.
Абдуғофур ШЕРХОЛОВ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.