
Регистон майдонида "Шашмақом" – жаҳон миқёсидаги мусиқа маданияти мероси" фильмини тасвирга олиш ҳамда маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун концерт намойиши бўлиб ўтди.
Фильм-концерт Самарқанд вилояти "Шарқ дурдонаси" тарихий, маданий, маънавий-маърифий ва ҳуқуқий маркази ҳамда Самарқанд санъат коллежи билан ҳамкорликда суратга олиняпти. Унда санъат коллежининг "Мерос" ансамбли ва анъанавий ижрочилик хонанда бўлими санъаткорлари иштирок этмоқда, дунёнинг ўнлаб мамлакатларидан келган сайёҳлар “Шашмақом”нинг “Сарахбори рост” I, II, III, IV, V, VI тароналари, “Ражабий” ўзбек халқ куйи, “Самарқанд ушшоғи” каби куй-қўшиқлардан баҳраманд бўлишди.
– Самарқанддаги тарихий обидаларга саёҳатим таассуротларга бой бўлди, – дейди испаниялик Эвралия Рамирес. – Ҳозиргина намойиш этилган бадиий дастурни кутилмаган совға, деб қабул қиламан. Негаки, бу дастур бизнинг саёҳат режамизга киритилмаган эди. Тасодифан бу ерда жуда юксак савиядаги санъатга гувоҳ бўлдик.
– Бу концерт ҳаётимдаги унутилмас воқеалардан бири бўлди, – дейди Буюк Британиянинг Солсбери шаҳрида яшовчи Роберт Стайб. – Ниҳоятда таъсирли ва юқори савиядаги ижро, ноёб, ўзига хос миллий кийимлар ва албатта, жозибали рақс! Булар эсдан чиқмайдиган бўлди.
Регистонда ҳар икки йилда халқаро мусиқа фестивали ўтказилиши мен учун яна бир янгилик бўлди.
Анвар Мустафоқулов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.