
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16 июндаги “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги ва 14 июлдаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлигининг йиғилиш баённомаси ҳамда Рамазон ойи ва ҳайитини муносиб ўтказиш бўйича тадбирлар дастури тасдиқланди.
Мазкур дастур ижросини таъминлаш мақсадида Рамазон ойи давомида вилоятдаги масжидлар ҳолати ўрганилди. Хусусан, ёнғин ва бошқа хавфсизлик чораларини таъминлаш мақсадида вилоят, шаҳар ва туманлар ишчи гуруҳлари тузилди. Ишчи гуруҳлари томонидан масжид ходимлари фаолияти ўрганилди, шунингдек, масжидлар яқинидаги автомобиллар тўхташ жойларида тартиб ўрнатиш чоралари кўрилди, бу ҳақда жойлардаги масъуллар билан тегишли тушунтириш ишлари олиб борилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида мутасадди ташкилотларга аниқ вазифалар берилди.
Ҳозир Самарқанд вилоятида 285 та масжид фаолият кўрсатмоқда, уларнинг 274 тасида ҳайит намози ўқилиши белгиланган.
Тадбир куни объектларда жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармасидан икки мингга яқин ходим, 108 та автотранспорт воситаси, алоқа воситалари ва металлодетектор жалб этилиши режалаштирилган.
Шунингдек, дастур ижросини таъминлаш мақсадида зиёратгоҳлар, муқаддас қадамжолар ва қабристонларни ободонлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади. Бундан ташқари, вилоят ҳокимлиги томонидан барча шаҳар ва туманлардаги қабристонларда ободонлаштириш ишларини ташкил этиш бўйича алоҳида йиғилиш ўтказилиб, вилоятдаги жами 1416 та қабристонга маҳалла фуқаролар йиғини раислари, масжид имом хатиблари ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг етакчилари бириктирилди.
Дарвоқе, вилоятда 73 та муқаддас қадамжо ва тарихий обидалар мавжуд. Шундан 42 таси “Олтин мерос” халқаро жамияти вилоят бўлими, 10 таси вилоят музейлар дирекцияси, 14 таси Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги, 7 таси вилоят маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш давлат инспекцияси ҳисобида турипди.
Бир сўз билан айтганда, халқимизнинг муқаддас байрамларидан бири – Рамазон ҳайитини кўнгилдагидек нишонлаш мақсадида ҳайит кунлари аҳоли ташриф буюрадиган барча зиёратгоҳлар, қадамжо ва муассасаларда жиддий тайёргарлик ишлари олиб борилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.