
“Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида”
Президент Фармони (ПФ-5789-сон, 27.08.2019 й.) қабул қилинди.
2019 йил 1 сентябрдан бошлаб:
раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказларида таълим технологиялари кафедралари ташкил этилади;
мазкур марказларида дарс бераётган профессор-ўқитувчилар, амалиётчи мутахассислар маошининг 30 фоизигача ойлик устамалар белгиланади;
машғулотлар ўтказиш учун жалб қилинган мутахассислар соатбай ҳақ тўлаш миқдорининг 20 фоизигача кўпайтирилган ҳолда моддий рағбатлантирилади;
пенсия ёшидаги, уч ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар мазкур курсларда масофавий шаклда таълим олиши мумкин;
марказ ходимлари маошларига 200 фоизгача устама ҳақ тўланади.
Фармон билан батафсил танишиш учун веб-ҳавола: http://www.lex.uz/docs/4490760
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.