
Экологик тоза технологияларни жорий этиш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни таъминлаш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи Тўрахон Ҳошимов кун тартибидаги масалалар бўйича ахборот берди.
Таъкидландики,
қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш энергетика самарадорлигини
ошириш билан бир қаторда, атроф-муҳит
мусаффолигини сақлашда муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабдан ривожланган
мамлакатларда замонавий энергетикага эҳтиёж йил сайин ортиб бормоқда. 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Муқобил энергия манбаларини янада ривожлантириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармониэълон қилингач, юртимизда бу борадаги ишлар кўламини
кенгайтириш йўналишлари белгилаб олинди. Биргина Пастдарғом
ва Нуробод туманларидаги
Пайариқ, Булунғур, Ургут туманлари ва Самарқанд шаҳрининг айрим ҳудудларида доимий шамол йўналишлари аниқлангач, сўнгги бир йилда вилоятда шамол генераторлари сони ҳам 20 дан ошди.
Эндиликда чорвачилик билан шуғулланувчи фермер хўжаликларида биогаз қурилмаларидан фойдаланиш истиқболлари ўрганилмоқда.
Анвар Мустафоқулов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.