Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ҚУРУВЧИЛАР УЧУН СЕМИНАР

ҚУРУВЧИЛАР УЧУН СЕМИНАР

Самарқанд вилоятида режалаштирилган намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилишини амалга оширишдаги долзарб вазифаларга бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган семинарда "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси ва унинг Самарқанд филиали, "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банки, вилоят давлат архитектура ва қурилиш назорат инспекцияси ҳамда лойиҳалаштириш ташкилотлари вакиллари қурилиш-пудрат ташкилотлари раҳбарлари, қурувчи ва бошқа соҳа мутахассисларига кун тартибидаги масала юзасидан тушунча беришди.

Шунингдек, уй-жойларнинг конструктив ечимлари, ички муҳандислик тармоқларининг лойиҳа бўйича бажарилиши, иситиш тармоқларининг ўзига хос жиҳатлари, ҳовли деворлари ва ёрдамчи биноларнинг пардозлаш ишлари, лойиҳа ечимлари каби масалалар муҳокама этилди.

– Ўрганишлар натижасида бу борада ўтган йили йўл қўйилган бир қатор камчиликлар аниқланди, – дейди "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси Самарқанд филиали директори Акмал Шукуров. – Мисол учун, электр симларининг қалинлиги, иситиш қозонлари, газ плитаси устидаги ҳаво тортувчи зонднинг ишлаши бўйича айрим жойларда аҳоли томонидан эътирозлар билдирилди. Бугунги семинардан кўзланган мақсад ўтган йилларда кузатилган муаммоларнинг олдини олиш, аҳолига барча талабларга жавоб берадиган сифатли, шинам ва қулай намунавий уй-жойларни белгиланган вақтда топширишдан иборат.


Киритилган вақти: 05/03/2015 10:03.   Кўрилганлиги: 1646
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/quruvchilar-uchun-seminar

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.