Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Қурултойга делегатлар сайланди

Қурултойга делегатлар сайланди

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси вилоят кенгашининг VIIконференцияси бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят партия кенгаши аъзолари, туман, шаҳар кенгашлари раислари, депутатлик гуруҳлари раҳбарлари ва партия фаоллари иштирок этди.

Конференцияда партия вилоят кенгаши раиси вазифасини бажарувчи М.Бобобекова Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида партия иштироки ва кўрсатилган номзод ҳақида маълумот берди.

Конференцияда сўзга чиққанлар партия ташкилотлари томонидан жойларда сайлов кампанияси доирасида олиб борилаётган ишлар, туман ва шаҳар кенгашларида бўлиб ўтган пленумлар якунлари ва сайловда илк бор иштирок этаётган ёшлар орасида амалга оширилаётган тарғибот тадбирлари хусусида фикр юритдилар.

Тадбир давомида жорий йилнинг 15 октябрида ўтказилиши режалаштирилган «Адолат» социал-демократик партиясининг VIII қурултойига делегатлар сайланди.


Киритилган вақти: 10/10/2016 15:43.   Кўрилганлиги: 1276
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/qurultoyga-delegatlar-saylandi-adolat

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.