
Самарқанд шаҳридаги Хўжа Исҳоқи Валий жоме масжидида Қуръон мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.
Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан мусобақа ташкилий ҳайъат раиси А.Матқулов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Қулматов ва бошқалар юртимизда ислом дини қадриятларини асраб-авайлаш, диний саводхонликни ошириш ва динимизнинг эзгу таълимотларини кенг тарғиб этиш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.
– Мамлакатимизда Қуръонни ўз қалбига жо қилган қори ва қориялар ўртасида мусобақалар бўлиб ўтмоқда, – дейди вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов. – Бугун вилоятимизда ўтказилаётган танловда шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган 25 нафар иштирокчи ҳифз (Қуръонни тўлиқ ёд олиш) ва тиловат (Қуръонни чиройли қироат қилиш) шартлари бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишди. Fолиблар 18-25, 26-40 ёш тоифаларида сараланди.
Танлов якунига кўра ҳифз йўналишида қорилар А.Fайбуллаев, А.Ҳошимхонов, қориялардан Н.Зоирова, тиловат йўналишида Б.Бобохонов, Ф.Ҳамдамов, З.Нуриддинова, М.Имомовалар ғолиб деб топилиб, мусобақанинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Бахтиёр Мустанов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.