
Вилоят ҳокимлигида туман (шаҳар)ларда юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ер майдонлари ажратишда мавжуд қонунчилик талабларига нечоғли риоя этилаётганлиги ҳолати муҳокама этилди.
Муҳокамада ушбу борада масъуллар томонидан олиб борилаётган ишлар талабга жавоб бермаслиги билдирилди. Бунга асосий сабаб - шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда ҳокимликлар ҳузуридаги ер участкаларини эгалик килишга, фойдаланишга, ижарага бериш ва мулк қилиб бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия аъзолари тадбиркорлик объектлари қурилиши учун ер участкалари ажратиш тартибини мукаммал билмаслиги деб тьаъкидланди. Шу билан бирга Ер кодексининг 34-моддасига кўра, ушбу комиссиялар таркибига киритилиши белгиланган давлат органлари вакиллари нотўғри шакллантирилганлиги ҳам ўз салбий оқибатларини кўрсатаётганлиги танқид қилинди.
Муҳокамада ушбу муаммоларни бартараф этиш ва келгусида шу каби камчиликларга йўл қўймаслик мақсадида қуйидаги тизимда иш юритилиши белгиланди:
Биринчидан, вилоят адлия, ер ресурслари ва давлат кадастри, қурилиш бош бошқармалари мутахассислари иштирокида жойларда тадбиркорларга ер майдони ажратиш тартибини белгиловчи қонун ва қонуности ҳужжатларнинг мазмуни-моҳиятини комиссия аъзолари ва аҳолига кенг тушунтириш бўйича семинарлар ўтказилади;
Иккинчидан, барча шаҳар ва туманлар ҳокимларига Ер кодексининг 34-моддасига асосан ҳокимлик ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия таркибини қайта тузиши зарур. Комиссия раиси эса шахсан туман, шаҳар ҳокими бўлиши шарт;
Учинчидан, комиссия аъзолари ташаббускорлар томонидан қурилиш учун ажратилиши сўралган ер майдонини жойига чиқиб, ҳудудни атрофлича ўрганиб чиқиши ва натижаси бўйича ҳужжатларни Шаҳарсозлик кенгашига юборади. Шаҳарсозлик кенгаши маъқуллаган таклифлар ҳар ҳафтанинг маълум бир куни мунтазам равишда ўтказиладиган комиссия йиғилишида муҳокама қилинади, далолатнома имзоланади. Тадбиркорни қўлига далолатномани бериб “Имзони йиғ”, деган кўрсатмаларга чек қўйилади.
Тўртинчидан, қурилиш мақсадлари учун қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонлари танлаш лозим. Ҳудудлардаги бўш турган бино ва иншоотлар, уларнинг фойдаланишидаги бўш ер майдонлари, илгари ажратилган, лекин бугунги кунгача самарали фойдаланилмасдан турган бўш ер майдонларини аниқлаш ва ҳокимлик захирасига олиш ва ушбу ер майдонларини қурилиш учун ажратиш ҳисобига суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларини ажратилишига чек қўйилади.
Бешинчидан, суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларидан қурилиш мақсадлари учун ажратиш зарур бўлган ҳолларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг хулосалари олиниб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилгандан сўнг, вилоят ҳокимлиги томонидан қарор қабул қилиниши юзасидан белгиланган тартибга қатъий амал қилинади.
Олтинчидан, бундан кейин вилоятда қурилиш мақсадлари учун ер майдонлари танлаш ва ажратиш билан боғлиқ шаҳарсозлик ҳужжатларини расмийлаштириш масалалари билан битта малакали мутахассис шуғулланади. Тадбиркорларда қурилиш мақсадлари учун ер майдонлари ажратилиши билан боғлиқ саволлар бўлса, (0366) 235-59-66 телефон орқали мурожаат қилишлари мумкин бўлади.
Муҳокама сўнгида берилган топшириқлар ижросини бажармаган, тадбиркорларнинг оворагарчилигига ва қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган масъулларга нисбатан интизомий, маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилишини алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.