Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ҚОЗОҒИСТОНЛИК ТАДБИРКОР АЁЛЛАР МЕҲМОНИМИЗ

ҚОЗОҒИСТОНЛИК ТАДБИРКОР АЁЛЛАР МЕҲМОНИМИЗ

Пойтахтимизда 13 сентябрь куни Ўзбекистон ва Қозоғистон тадбиркор аёллари бизнес-форуми ҳамда қўшма кооперацион биржа бўлиб ўтди.

Қозоғистон Республикаси Давлат котиби, Президент ҳузуридаги Аёллар ва оила-демографик сиёсат миллий комиссияси раиси Гулшара Абдукаликова бошчилигидаги делегация аъзолари Самарқанд шаҳрида бўлиб, бу ердаги муқаддас қадамжолар, тарихий обидаларни зиёрат қилишди.

Меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева ҳамроҳлигида Ислом Каримов мақбара-мажмуасини зиёрат қилиб, Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

Шундан сўнг қозоғистонлик ишбилармон аёллар Амир Темур мақбараси, Регистон майдони, Шоҳи Зинда мажмуаси, Хўжа Дониёр зиёратгоҳида бўлдилар.

 

Гулруҳ Мўминова.


Охирги ўзгариш: 16/09/2018 16:15.   Кўрилганлиги: 1157
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/qozoistonlik-tadbirkor-ayollar-mehmonimiz

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.