
Навоий кон-металлургия комбинатининг Жанубий кон бошқармаси Зармитан саноат майдонидаги “Fужумсой” конига қарашли “6-Г” тик лаҳм шахтаси фойдаланишга топширилди.
Бу кон мамлакатимизда мустақиллик йиллари қурилган ва фойдаланишга топширилган шу хилдаги биринчи иншоот ҳисобланади.
Объект қурилишида Ўзбекистондан ташқари, Хитой, Россия давлатларида ишлаб чиқарилган замонавий жиҳозлар, асбоб-ускуналардан фойдаланилди. Чуқурлиги 500 метр, айланаси 6 метр бўлган бу тик лаҳм шахтаси 550 минг тонна ҳажмдаги тошни қайта ишлаш имконини беради. Лойиҳа қиймати 22 миллион долларга тенг иншоот мамлакатимизнинг иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.
Маросимда меҳнатда алоҳида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ кончилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Кон ишчиларига “Президент совғаси” - икки дона “Тез тиббий ёрдам” машинаси топширилди.
Вилоят санъат усталари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача файз бағишлади.
Тадбирда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов иштирок этди.
Мамадиёр Зиёдинов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.