Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ҚЎШРАБОТ ТУМАНИДА 75 ЎРИНГА МЎЛЖАЛЛАНГАН БОҒЧА ҚУРИЛИБ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

ҚЎШРАБОТ ТУМАНИДА 75 ЎРИНГА МЎЛЖАЛЛАНГАН БОҒЧА ҚУРИЛИБ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Ёш авлодни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялашда мактабгача таълим тизимининг аҳамияти беқиёсдир.

Тадбиркор Эшбек Бўтаев Қўшработ  туманининг “Бойтўп” маҳалласида хусусий мактабгача таълим муассасасини фойдаланишга топширди.

 Маҳаллий тадбиркор ташаббуси билан  1 миллиард 700 миллион сўм маблағ эвазига қисқа муддат ичида бунёд этилган замонавий мактабгача таълим муассасасида келажакда билим, иқтидори ва меҳнати билан ватанимизнинг муносиб давомчилари бўлиб етишадиган авлод тарбияланади.

Мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросимида иштирок этганлар янги ташкил этилган 2 қаватли, 75  ўринга мўлжалланган тарбия масканида жажжи болажонларга яратилган  шарт-шароитлар билан танишишди. Эътирофли жиҳати  шундаки, ушбу мактабгача  таълим муасасасининг фаолият бошлаши натижасида 24 нафар қишлоқ аҳолиси учун янги иш ўринлари яратилди.


Киритилган вақти: 10/04/2019 09:49.   Кўрилганлиги: 881
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/qoshrabot-tumanida-75-oringa-moljallangan-bogcha-qurilib-oz-faoliyatini-boshladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.