Ҳукумат қарори (26.01.2021й, 38-сон) билан “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низом тасдиқланди.
Унга кўра, Молия вазирлиги ўқитиш ва имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб бериладиган бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва халқаро бухгалтер сертификатлари рўйхатини белгилайди.
Мазкур харажатлар қуйидаги тоифадаги шахслар учун қоплаб берилади:
ОТМнинг “Бухгалтерия ҳисоби” ва “Аудит” фанлари бўйича педагог кадрлари;
ОТМнинг талабалари;
ОТМнинг битирувчилари (олий таълим муассасасини тугатгандан сўнг 6 ой давомида);
давлат органлари ходимлари.
Ўқитиш фақат бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотнинг аккредитациясидан ўтган ўқув марказлари томонидан амалга оширилади.
Мазкур тартиб 2025 йил 31 декабргача амал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.