Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

#ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

#ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

Валютани тартибга солиш тўғрисидаги Қонун (янги таҳрири)  Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–573-сон, 22.10.2019 й.)

Қонунга мувофиқ, Марказий банк валютани тартибга солувчи давлат органи ҳисобланади.

Марказий банк ўз ваколати доирасида:
- норезидентлар томонидан Ўзбекистон ҳудудида, шунингдек резидентлар томонидан Ўзбекистон ҳудудида ва унинг ташқарисида амал қилиниши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади;

- валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларини белгилайди;

- валюта биржалари фаолиятини лицензиялайди ва тартибга солади ҳамда қатор бошқа вазифаларни амалга оширади.

Ўзбекистон ҳудудида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича операцияларда валюта курси чет эл валютасига бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқиб, шартномавий асосда белгиланади.

Сўмнинг чет эл валютасига нисбатан курсини аниқлашда фақат бозор механизмларидан фойдаланилади.

Қонунга кўра, резидентлар Ўзбекистондаги ёки республикадан ташқаридаги банклардаги ўз ҳисобварақларидан Ўзбекистон банкларидаги ўз ҳисобварақларига чет эл валютасини чекловларсиз ўтказиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон ҳудудида резидентлар ва норезидентлар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш ҳамда сотиш фақат Ўзбекистон банклари орқали, банклараро валюта бозорида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш фақат Ўзбекистон банклари ва Марказий банк томонидан амалга оширилади.

Қонунга кўра, Марказий банк, Ҳисоб палатаси, молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистонда валютани назорат қилувчи органлардир.


Охирги ўзгариш: 24/10/2019 09:48.   Кўрилганлиги: 723
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/qonunchilikdagi-yangiliklar-12

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.