
Жомбой туманида ўқувчи-қизлар тарбияси, уларни соғлом турмушга тайёрлаш мавзуида йиғилиш ўтказилди.
Тадбирда Жомбой тумани ҳокими У.Назаров, туман ИИБ бошлиғи А.Ҳайдаров, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши аъзолари, ўқитувчилар, бошланғич ташкилот етакчилари, психологлар ҳамда маҳалла отинойилари қатнашди.
Унда юқори синф қизлари иштирокида давра суҳбатлари ўтказиш, учрашувларда эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, одоб-ахлоқ, кийиниш маданияти, телефон ҳамда интернетдан тўғри фойдаланиш ҳақида тушунчалар бериш муҳим экани таъкидланди.
Ҳар бир мактабда айни шу вазифа билан шуғулланувчи 56 та ишчи гуруҳ ташкил қилинди. Уларнинг таркиби туман кенгаши сессиясида тасдиқланиб, зиммасига алоҳида масъулият юкланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.