
Самарқанд Давлат Университети фаоллар залида вилоят ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси, “Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи“ вилоят Кенгаши ҳамкорлигида
“Халқаро қизлар куни” муносабати билан “Қиз бола – бўлғуси оила бекаси, келажагимиз эгасидир” шиори остида вилоят қизлар фестивали ташкил этилди. Фестивалда олий ва ўрта махсус, халқ таълими вакиллари, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар колежи ва академик лицей ўқувчилари, олий таълим муассасалари талаба қизлари, шунингдек фаол ва ташаббускор ёшлар ҳамда маҳаллалардаги уюшмаган қизлардан иборат жами 200 нафарга яқин иштирокчилар қатнашди.
Маълумотларга кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сонли “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қуллаб қувватлаш тўғрисида” ги Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, қизларни билим олишга бўлган қизиқишларини ошириш, узлуксиз таълимнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ва касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида 1марта Республика қизлар фестивали ўтказилмоқда. Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини, ёшларнинг ижодий салохиятини куллаб-кувватлаш хамда ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислохотлар мазмун-мохиятини ёшлар, айникса уюшмаган кизлар уртасида кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган вилоят фестивали доирасида иқтидорли қизларнинг кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Шунингдек тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар Ёш хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, онги ва қалбида мустақиллик ғояларига содиқлик, миллий ўзликни англаш, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидоийлик ҳиссини қарор топтириш ва ривожлантириш, турли мафкуравий таҳдидлардан асраш муҳимлиги хусусида гапиришди.
Шунингдек фестивал доирасида уюшмаган қизлар билан олиб борилаётган ишларда натижадорликка эришиш, уларни иқтидорли, фаол қизлар билан доимий ҳамкорликда ишлашини таъминлаш, жамиятнинг турли соҳаларида самарали фаолият юритаётган, уз касбининг моҳир мутахассиси бўлган, интилувчан, изланувчан, иқтидорли қизларнинг фаолиятини, иш жараёнини барча ҳудудлар мисолида кенг ёритиш мақсадида кўргазма ташкил этилди.
Ёшларни оилавий ҳаётга ҳар томонлама тайёрлаш, қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини гарғиб этиш, эрта никоҳ ва унинг салбий оқибатларини олдини олиш, оила муқаддаслиги ғояларини янада ривожлантириш, бу борада қиз боланинг ўрни ва масъулятини таҳлилий маълумотлар ва амалий мисоллар асосида тушунтиришга бағишланган маъруза тақдимотлар қилинди.
Тадбирнинг бадиий қисмида Иқтидорли қизларнинг мушоираси бўлиб, унда “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси” Самарқанд вилояти ҳудудий бўлими қошида ташкил этилган “Садоқат” тўгараги аъзолари иштирок этишди.
“Жанона” миллий рақс дастаси, “Шалола” вокал эстрада гуруҳи томонидан йиғилганлар ҳукмига рақс ва қўшиқлар намойиш этилди. “Қизлар кўпроқ китоб ўқисин” шиори остида тадбир муносабати билан 10-15 та тилда табриклар ўқиб эшиттирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.