Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ҚИСҚА CATPЛАРДA

ҚИСҚА CATPЛАРДA

Иштихон. Қорақўйли маҳалласида 75 ўринли мактабгача таълим муассасаси биноси фойдаланишга топширилди. 

Каттақўрғон. Туман марказининг янгиланган бош режасига кўра, Кадан қишлоқ хўжалик коллежи биносидан Пайшанба шаҳарчасигача бўлган масофада марказий кўчанинг ҳар иккала томонидан мавжуд эски уй-жойлар ўрнида замонавий кўп қаватли турар жойлар, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари бунёд этилади.

***

Оқдарё. Даҳбет шаҳарчасида жойлашган 6-мактабгача таълим муассасасида амалий семинар бўлиб ўтди. Унда туманда жорий йил Жанубий Корея тажрибаси асосида 150 ўринга мўлжалланган хусусий боғча қурилиши лойиҳаси тақдимоти ўтказилди.

***

Самарқанд тумани. Қавчинон маҳалласида яшовчи ногиронлиги бўлган Шоира Меликовага туман фермерлар кенгаши томонидан янги тикув машинаси совға қилинди.

Ҳусан Элтоев.


Охирги ўзгариш: 02/02/2018 21:05.   Кўрилганлиги: 951
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/qisqa-catplarda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.