Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ҚИШЛОҚНИНГ ОБОД БЎЛИШИ УЧУН ФУҚАРОЛАР ҲАМ ҲИССА ҚЎШИШИ КЕРАК

ҚИШЛОҚНИНГ ОБОД БЎЛИШИ УЧУН ФУҚАРОЛАР ҲАМ ҲИССА ҚЎШИШИ КЕРАК

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши томонидан Нуробод тумани Жом қишлоғида семинар-йиғилиш ўтказилди.

Унда ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар ва туманлар кенгашлари, Нуробод туманидаги маҳаллалар раислари ва ходимларидан иборат ишчи гуруҳлари аҳоли хонадонларида бўлиб, фуқаролар билан томорқадан унумли фойдаланиш, давлат хизматлари кўрсатиш маркази фаолияти, қишлоқларни обод қилишда фуқаролар ҳам ўз ҳиссасини қўшиши лозимлиги ва бошқа масалаларда мулоқот қилди.

Семинар-йиғилиш доирасида Жом қишлоғидаги касб-ҳунар коллежида Жом ва Гирдиқўрғон маҳаллаларидаги ишсиз фукаролар учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда вилоятдаги ташкилот ва корхоналар томонидан 300 дан зиёд иш ўрни таклиф қилинди. Меҳнат ярмаркаси давомида 50 дан ортиқ меҳнат шартномалари имзоланди.

Семинар якунида мулоқотлар давомида аниқланган муаммоларни ҳал этиш масалалари муҳокама этилди.

 


Охирги ўзгариш: 10/04/2018 11:14.   Кўрилганлиги: 943
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/qishloqning-obod-bolishi-uchun-fuqarolar-ham-hissa-qoshishi-kerak

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.