Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ ЯРМАРКАСИ ИШ БОШЛАДИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ ЯРМАРКАСИ ИШ БОШЛАДИ

Соҳибкор-у деҳқонларимиз меҳнатлари эвазига бу йил далаларимизда мева-сабзавот, полиз экинлари ҳар қачонгидан мўл бўлди. Вилоят ҳокимлиги Мустақиллик байрамининг 24 йиллиги олдидан аҳоли дастурхонига ана шундай ноз-неъматларни сифатли ва янада арзон нархларда етказиб бериш мақсадида шаҳар ва туман марказларидаги бозорларда “Фермер растаси” ташкил этди.  

Вилоятдаги фермер хўжаликлари, паррандачилик фабрикалари, агрофирмалар бириктирилган мазкур ярмаркаларда гўшт, балиқ, тухум, асал, шунингдек, ўттиз хилдан зиёд қишлоқ хўжалик маҳсулотлари арзон нархларда сотилмоқда.

Хусусан, “Сиёб деҳқон бозори”да ташкил этилган ярмаркада Оқдарё, Самарқанд ва Каттақўрғон туманлари фермер хўжаликлари томонидан гўшт, асал ва мева-сабзавотлар, “Самарқанд парранда” ва “Каттақўрғон парранда” корхоналаридан эса тухум ва товуқ гўшти келтирилмоқда.

70 ўринли тўртта кенг раста фермерлар ихтиёрида. Эрталаб соат 7 дан кечки 18 гача ишлаётган савдо ярмаркасида кунига ўртача 2,4 тонна картошка, 4,3 тонна помидор, 1,5 тонна мева, 1 тонна сабзи, 1,9 тонна пиёз, 2 тонна полиз маҳсулотлари, 1 тонна гўшт ва 12 минг дона тухум сотилмоқда.

Ярмаркалар шу йилниг 15 сентябрига қадар давом этади.


Киритилган вақти: 04/08/2015 19:34.   Кўрилганлиги: 1747
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/qishloq-xojalik-mahsulotlari-yarmarkasi-ish-boshladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.