Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ҚИШ ДАСТУРХОНИ ТЎКИН

ҚИШ ДАСТУРХОНИ ТЎКИН

Вилоятдаги деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларида Янги йил байрами олдидан қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ўтказилмоқда.

Аҳоли дастурхони тўкин-сочинлигини таъминлаш, бозорда нарх барқарорлигини сақлаш мақсадида ташкил этилган анъанавий ярмаркага вилоятдаги таъминотчи корхоналар, агрофирма ва фермер хўжаликлари, паррандачилик фабрикалари бириктирилган. Уларга ҳар бир савдо нуқтасида тўлов терминали ўрнатиш, маҳсулотни сифатли ва арзон нархда етказиб бериш ҳамда юксак савдо маданияти асосида сотиш бўйича вазифалар белгилаб берилган.


Самарқанд шаҳридаги бешта деҳқон бозори ҳамда Фарҳод, Кимёгарлар ва Сўлим шаҳарчаларида ана шундай ярмаркалар фаолият олиб бормоқда. Ушбу масканларда арзонлаштирилган маҳсулотлар сотувини йўлга қўйиш учун уларнинг ҳар бирига иккитадан туман масъул ҳисобланади.


Сиёб деҳқон бозори ҳудудидаги байрам ярмаркасига Самарқанд ва Оқдарё туманлари фермер хўжаликлари томонидан мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари, сут, тухум ва балиқ етказиб берилмоқда. “Каттақўрғон парранда” масъулияти чекланган жамияти эса парҳез гўшт савдосини йўлга қўйган.

Ғ.Ҳасанов


Киритилган вақти: 18/12/2015 18:13.   Кўрилганлиги: 1811
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/qish-dasturxoni-tokin

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.