
Самарқанд шаҳрида республика Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Европа Иттифоқи халқаро энергетика агентлигининг «4 энергетика» «EU4Energy» дастури доирасида форум ўтказилди.
Унда бир қатор вазирликлар, вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, ўндан ортиқ Европа ва Марказий Осиё давлатлари вакиллари иштирок этди.
– Қайта тикланувчи энергия соҳаси ташкилотимизнинг энг катта лойиҳаларидан бири ҳисобланади, – дейди халқаро энергия агентлиги директори ўринбосари Пол Саймонс. – Мазкур форумда айни вақтда дунёда қайта тикланувчи энергия манбаларининг ҳолати бўйича ҳисоботимизни тақдим этдик. Иштирокчи давлатларнинг соҳа бўйича экспертлари ўзаро фикр алмашишди. Шунингдек, қайта тикланувчи энергетиканинг яқин беш йилликдаги прогнози муҳокама этилди, янги таклифлар ишлаб чиқилди. Ўйлайманки, тақдимотимиз ва тавсияларимиз соҳани ривожлантиришда асқотади.
«EU4Energy» лойиҳаси Европа иттифоқи томонидан молиялаштирилиб, Ўзбекистонда ҳам қайта тикланувчи энергетикани ривожлантиришга кўмаклашади.
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистоннинг қайта тикланувчи энергия манбалари хусусида сўз юритилди. Хусусан, йилнинг 300 дан ортиқ куни қуёшли экани таъкидланиб, қуёш энергетикаси бўйича юқори салоҳиятдан унумли фойдаланишда агентлик ҳамкорликка тайёр экани таъкидланди.
Анвар Мустафоқулов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.