
Вилоят прокуратурасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар мувофиқлаштирувчи кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Вилоят прокурорининг ўринбосари Д.Касимов олиб борган йиғилишда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчиликнинг, шунингдек диний экстремизм ҳуружларининг олдини олиш, вилоят ҳудудида содир этилган жиноятчилик, унинг олдини олиш борасидаги профилактик ишлар, тергов ва тезкор-қидирувнинг аҳволи борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди. Йиғилишни вилоят прокурорининг ўринбосари Д.Касимов олиб борди.
Вилоятда умумий жиноятлар камаймаган бўлса-да, оғир ва ўта оғир жиноятлар, фирибгарлик, ўғирлик, талончилик, товламачилик, автотранспортни олиб қочиш, безорилик, ўзлаштириш, одам савдоси, босқинчилик каби жиноятлар ошган.
Шу билан бирга жиноятчиликка қарши кураш ва уни олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар етарли самара бермаганлиги сабабли баъзи туманларда жиноятларнинг айрим турлари сезиларли ошиб кетганлиги таъкидлаб ўтилди.
Йиғилишда келгусида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш, уни олдини олиш, борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жойлардаги давлат бошқарув идоралари ва жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш ҳамда ёшлар таълим тарбияси, аҳолини бандлигини, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги белгилаб олинди.
Бахтиёр НОРМАТОВ,
вилоят прокуратурасибўлим бошлиғи ўринбосари.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.