Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Профилактика оиладан бошланади: ота-оналар билан учрашув

Профилактика оиладан бошланади: ота-оналар билан учрашув

Самарқанд вилояти божхона бошқармасида вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Э.Салихов, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Фахрийлар уюшмаси раиси Ф.Муқимов, Самарқанд шаҳар Руҳобод мақбараси имом хатиби Т.Амиров бошқарма божхона органларининг ўз хавфсизлиги гуруҳи ходимлари иштирокида «Коррупцияга қарши курашишда барчамиз бирдек масъул» мавзусида божхона ходимларининг яқин қариндошлари билан давра суҳбати ўтказилди.


Тадбир божхона тизими ходимлари орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг оилавий аҳволи, муаммолари билан яқиндан танишиш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбирни бошқарма бошлиғи Э.Салихов очиб, йиғилиш қатнашчиларини кун тартибидаги масала билан таништирди ва Самарқанд вилояти божхона бошқармасида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда олиб борилган профилактик тадбирларни айтиб ўтди.

      Учрашув иштирокчиларига «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги ва «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги меъёрий ҳужжатлар нормалари тўғрисида маълумотлар берилди.

                      Самарқанд вилояти божхона бошқармаси

БОЎХ гуруҳи МИБ катта тезкор вакили М.Юлдашев



Охирги ўзгариш: 06/04/2017 18:17.   Кўрилганлиги: 1216
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/profilaktika-ishlari-olib-borilmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.