
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича вилоятимизда иш олиб бораётган республика ишчи гуруҳи томонидан шаҳар ва туманларда профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда. Жойларда жиноятларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш ҳолати ўрганилиб, зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Паст Дарғом тумани Усмонобод маиший хизмат кўрсатиш коллежида бўлиб ўтган шундай тадбирда туман ички ишлар бўлими, прокуратура ва бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида муқаддам судланганлар ва ички ишлар органлари махсус ҳисобида турувчи шахслар учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
– Меҳнат ярмаркасида 40 га яқин корхона ва ташкилотлар 300 дан зиёд бўш иш ўрни билан иштирок этди, – дейди туман бандликка кўмаклашиш маркази меҳнат инспектори Лола Бектемирова. – 50 нафар ишсиз фуқароларга ишга йўлланма берилди.
– Туманда аҳоли муаммоларини ҳал этиш, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни қониқарли деб бўлмайди, – дейди йиғилишда иштирок этган республика ишчи гуруҳи аъзоси Дилором Муродова. – Айниқса, бу борадаги ишларни амалга оширишда тумандаги масъул идора ва ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик етарли эмас. Бунинг сабаби масъул шахсларнинг ишга масъулиятсизлик билан ёндашаётганлигидир.
– Ногирон бўлсам-да, уйда кашта тикиш билан шуғулланаман, – дейди Маҳлиё Амирова. – Шунинг учун тикув машинасига эҳтиёжим бор эди. Туман хотин-қизлар қўмитаси вакили менга тез кунда тикув машинаси ва ногиронлик аравачаси ажратилишини айтди. Бундан жуда ҳам хурсандман.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.