
Самарқанд шаҳрида “Avtotеst Samarqand” масъулияти чекланган жамиятининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят жамоатчилиги вакиллари, жамият қошидаги ҳафталик ўқувнинг илк тингловчилари иштирок этди.
Avtotеst инновацион ўқув комплекси йўл ҳаракати қоидаларини ва автотранспорт воситаларини бошқаришни мукаммал биладиган ҳайдовчилар тайёрлашни мақсад қилган. Бу ерда малакали ўқитувчилар таълим ва ахборот технологияларининг сўнгги ютуқларига асосланган дастурларга мувофиқ сабоқ беришади. Бунинг учун “Avtotеst 1.0”, “Avtotеst 2.0”, “Avtotеst 3.0” ўқув-услубий комплекси ҳамда мультимедиали ўқув-услубий мажмуаси ишлаб чиқилган.
Бир ҳафталик ўқув тингловчилари ўқитишнинг ўзига хос услублари – дебатлар, баҳс-мунозаралар, интерактив жамоавий ўйинлар, сифат назорати тизими машғулотларида қатнашади.
Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб юридик шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситалари ҳайдовчилари икки йилда бир марта мажбурий равишда малака оширишлари лозим. Малака ошириш курсини ўтаган ҳайдовчилар “Avtotest Report” ўқув мажмуаси сертификатига эга бўлади.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Қулматов иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.