Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Президентимизнинг нутқи мамлакатимизда “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган устувор тамойилдан келиб чиқди

Президентимизнинг нутқи мамлакатимизда “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган устувор тамойилдан келиб чиқди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, Марказий Осиё минтақаси ва халқаро майдондаги вазият юзасидан сўзлаган нутқи юртдошларимизда катта қизиқиш уйғотди.


Фахриддин ШОДИЕВ, Самарқанд давлат университети кафедра мудири:

– Давлатимиз раҳбарининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясидаги мантиқан таъсирчан ва энг кескин халқаро долзарб масалалар ечими теран ўйланган нутқи таҳликали замонда Ўзбекистонда оқилона сиёсат юритилаёганлигини дунёга кўрсатди. Ўтмиши залворли ва келажаги порлоқ халқнинг амалий ҳаракатлари олам мезонига қўйилганда ўз тошига эга бўлмаса, самаралари пуч бўлади. Ўз гирдобида айланиб қолаётган бундай элларнинг аянчли аҳволини бугун бутун дунё кўриб турибди.

Президентимиз ўз нутқида тўғри йўлдан адашган фуқароларни ижтимоий реабилитация қилиш, тажрибасиз ёшларга муносиб баркамоллик бахш этиш, иқтисодиёт тизимини либераллаштириш, қулай инвестиция муҳитини яратиш, халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлиши каби тамойилларга алоҳида урғу берди.

Номоз ОЧИЛОВ, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати:

– Мен бугунги кунимни Президентимизнинг БМТ минбарида сўзлаган нутқини телевидение орқали эшитиб бошладим. Яъни ухламадим. Давлатимиз раҳбари 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширилаётган ишлар ҳақида қисқача маълумот бериш билан дунё аҳли эътиборини бугун мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларга қаратди. 2017 йилнинг юртимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номланиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари ташкил этилиши, иқтисодиётнинг либераллаштирилиши, давлат ҳокимияти органлари фаолияти устидан депутатлар ва жамоатчилик назоратининг йўлга қўйилаётгани, давлат ва жамият ҳаётида сиёсий партиялар ролининг ошиб бораётгани ва шу каби бошқа янгиланиш жараёнлари юртимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигига хизмат қилмоқда. Энг муҳими, бу саъй-ҳаракатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барқарор ривожланиш мақсадларига ва бошқа халқаро тузилмалар шартномаларига тўла мос келади. Давлатимиз раҳбари ислоҳотлар моҳиятини сессия иштирокчилари ва дунё жамоатчилигига тўлиқ етказиб бера олди. Бу ишлар самараси эса иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланиши, халқимиз фаровонлигининг ошиб боришида ёрқин намоён бўлади.

Йўлдошхон ИСАЕВ, Имом Бухорий халқаро маркази бўлим бошлиғи:

– Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу пайтгача ҳам бир қатор халқаро анжуманларда дунёда кучайиб бораётган диний экстремизм ва терроризм таҳдидларига қарши курашишда аввало, уларни келтириб чиқараётган омилларни ҳисобга олиш ва шу асосда ёшлар таълим-тарбиясига эътибор қаратиш, улар онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш зарурлигини таъкидлаган. Давлатимиз раҳбари бу сафар БМТнинг юксак минбаридан туриб сўз юритди. Ислом динини ниқоб қилган турли оқим ва ташкилотларнинг хунрезлик ва зўравонлиги муқаддас динимиз асл моҳиятидаги инсонпарварлик, тинчликсеварлик ва бағрикенглик каби ғояларга мутлақо зидлигини қайд этди. Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Самарқандда Имом Бухорий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази, Тошкент шаҳрида эса ислом цивилизацияси маркази ташкил этилаётгани ислом динининг маърифат дини эканини дунё аҳлига, ёшларга етказишга хизмат қилиши шубҳасиз. Шу боис ушбу ташаббус бутун ислом олами ва бошқа кўплаб халқаро ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланди. 



Охирги ўзгариш: 26/09/2017 10:03.   Кўрилганлиги: 1828
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/prezidentimizning-nutqi-mamlakatimizda-inson-manfaatlari-hamma-narsadan-ustun-degan-ustuvor-tamoyildan-kelib-chiqdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.