
Самарқанд шаҳрида академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида Президент Ислом Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” асари билимдони” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг интеллектуал қобилиятини янада ошириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий билимларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган танловда ўқувчи-ёшлар асар асосида иншо ёзиб, тест саволларига жавоб бердилар.
– Президентимизнинг асари бўйича ўтказилган кўрик-танловда биринчи ўринга сазовор бўлганимдан ғурурланаман, – дейди Самарқанд педагогика коллежи ўқувчиси Нилуфар Зиёдиллаева. – Мазкур асарни жиддий мутолаа қилиш орқали мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, сиёсий жараёнлардан яхши хабардор бўлдим. Энг асосийси, жамиятда бўлаётган ўзгаришлар, дунёда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга биз, ёшларнинг дахлдор эканимиз, тинчлик ва тараққиётимиз учун курашиб яшашимиз лозимлигини англадим.
Танлов натижаларига кўра, иккинчи ўрин Самарқанд давлат университети қошидаги 1-сон академик лицей ва Пастдарғом педагогика ва спорт коллежи ўқувчиларига, учинчи ўрин эса Самарқанд давлат чет тиллари институти қошидаги академик лицейи ўқувчиларига насиб этди.
* * *
Шу куни олий таълим муассасалари ўртасида ҳам худди шу мавзуда ўтказилган кўрик-танлов ғолиблари тақдирланди.
Абдужаббор Пўлатов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.