
Булунғур тумани пиллакорлари давлатга пилла сотиш шартнома режасини бажарди. Қабул пунктларига 105 тоннадан зиёд қимматбаҳо хом ашё етказиб берилди.
Туманда ҳар қути ипак қурти уруғидан ўртача 56 килограмдан ҳосил олинди. Айрим пиллачилик звеноларида бу кўрсаткич 65-70 килограмни ташкил этди.
- Президентимизнинг жорий йил 29 мартдаги «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори пиллачилар учун қатор қулайликлар яратди, - дейди «Абдурашид уста даласи» фермер хўжалиги раиси Бахтиёр Fаффоров. – Унга кўра, пилла парвариши билан машғул бўладиган касаначилар, фермерлар ва бошқа фуқароларга бир қатор имтиёзлар берилди.
Жумладан, уй шароитида пилла етиштириш билан шуғулланадиган фуқаролар даромад солиғидан озод қилиниб, бир пилла мавсуми пиллачиларга пенсия тайинлашда йиллик иш стажи сифатида ҳисобланадиган бўлди. Ана шундай имтиёз ва рағбатдан руҳланган фермер хўжалигимиз аъзолари 146,4 килограмм «кумуш тола» етиштиришди. Ҳар бир килограмм биринчи навли пилла учун 9,5 минг, режадан ортиқ топширилган ҳар бир килограми учун эса 17 минг сўмдан ҳақ тўланиши муваффақиятимиз гарови бўлди.
Туманда давлатга пилла топшириш давом этяпти.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.