
Жиноятчиликка қарши кураш кучайтирилди. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси О.Муродов томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режасига асосан вилоятда ишчи гуруҳ иш бошлади. Айни вақтда ишчи гуруҳ томонидан шаҳар ва туманларда жиноятларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш ҳолати ўрганилиб, зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жорий йил 11 сентябридан бошланган профилактик тадбирлар натижасида бир қатор жиноятлар аниқланган ва олди олинган. Жумладан, Тойлоқ туманидаги тадбирларда хонадонларнинг бирида «камарис» гиёҳванд моддаси етиштирилаётгани аниқланган. Хонадон ертўласидан маълум миқдорда «мариухана» гиёҳванд моддаси топилган.
Шунингдек, Булунғур тумани ҳудудида ҳайдовчига нисбатан содир этилган босқинчилик жиноятини содир этган уч нафар шахс аниқланиб, ушланган.
Профилактик тадбирлар давом этмоқда.
Ўз мухбиримиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.