Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ПАХТАЧИЛИК ҚИЗИМИЗ ЛОЛА ЧАМАНОВА БМТ ЭЪТИРОФИГА САЗОВОР БЎЛДИ

ПАХТАЧИЛИК ҚИЗИМИЗ ЛОЛА ЧАМАНОВА БМТ ЭЪТИРОФИГА САЗОВОР БЎЛДИ

“Дунёни билимли ёшларимиз қўлига ишониб бер”, - деб бежизга айтишмаса керак. Чунки, билимли ёшлар янги, замон талабига жавоб бера оладиган ғоялар ташаббускори бўлишади.

Жорий йилнинг 10-12 май кунлари пойтахтимиз Тошкентда ўтказилган CCCПCЖ (The commision on Crime Prevention and Criminal Justice in Brazil) “Бразилия давлати Атроф муҳитга сезиларли таъсир кўрсатувчи жиноятларнинг олдини олишнинг самарали усулларини шакллантириш” мавзусидаги тадбирда энг яхши “Ёш делегат номинацияси” сертификатига Самарқанд вилояти Пахтачи туманининг 41-умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси Лола Чаманова сазовор бўлди. Ёш бўлишига қарамасдан билимга чанқоқ қиз бугун ўзбек ёшлари нималарга қодир эканлигини намойиш этди.

Ҳа, бундай ютуқларни эшитиб ич-ичингиздан қувонишингиз, табиий. Зеро, яратиб берилаётган шароитларни оқлаётган ёшларимиз сафи кундан кунга ортиб бормоқда.


Киритилган вақти: 19/05/2019 11:58.   Кўрилганлиги: 990
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/paxtachilik-qizimiz-lola-chamanova-bmt-etirofiga-sazovor-boldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.