Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Пахтачида замонавий кутубхона ўз фаолиятини бошлади

Пахтачида замонавий кутубхона ўз фаолиятини бошлади

Президентимизнинг жорий йил 11 январь куни Самарқанд вилоятига ташрифида ҳар бир туманда кутубхоналар ташкил этиш бўйича топшириқ берилган эди.

Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш ҳамда 19 мартдаги 5 та муҳим ташаббусни туманда кенг тадбиқ этиш мақсадида куни кеча, 1 июнь куни Пахтачи туманида ҳозирча 11 минг китоб фондига эга бўлган “Халқ кутубхонаси, Интеллект инновацион ўқув маркази”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Марказ ўзида билимга чанқоқ ёшлар учун  кўплаб қулайликларни жамлаган. Шу жумладан, ўқув марказида инглиз тили тўгараги ташкил этилган бўлиб, унда 24 нафар кам таъминланган оила фарзандларига бепул таълим бериш кўзда тутилган.

- Олти ойлик инглиз тили ўқув курсини тамомлаган ёшларимиз бемалол инглиз тилида сўзлаша оладиган бўлишади. Кутубхона фондини 30 июнь “Ёшлар куни”гача 20.000 га етказиш имкониятимиз бор', - дейди туман депутати Абдумажид Ҳусанов. - Йил охиригача бу кўрсатгич 30.000 га етади. Интернет тармоғи орқали республикамизнинг марказий кутубхоналари электрон фондидан фойдаланиш имконияти мавжудлиги шубҳасиз, пахтачилик ёшлар учун яратилган қулайликлардан бири бўлиб ҳисобланади.


Киритилган вақти: 04/06/2019 12:02.   Кўрилганлиги: 1041
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/paxtachida-zamonaviy-kutubxona-oz-faoliyatini-boshladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.