Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

«Пахта-2017» Ҳашарчилар ҳордиқ чиқарди

«Пахта-2017» Ҳашарчилар ҳордиқ чиқарди

Айни вақтда вилоятимизда пахта йиғим-терими мавсуми қизғин паллага кирди. Фермер хўжалиги аъзолари ҳамда уюшмаган аҳоли вакилларидан ташкил топган отрядлар пахта хирмонига ўзининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқда. 

Зиёлилар, шоир ва ёзувчилар, маданият ходимлари томонидан ҳашарчиларнинг маданий ҳордиқ олиши учун маданий тадбирлар ташкил этилмоқда. Шундай учрашувлар Каттақўрғон, Иштихон ва Пайариқ туманларида ташкил этилди.

– Ҳар куни 100 килограмдан ортиқ пахта теряпман. Терилган пахта ҳақини эртаси куниёқ оляпмиз, – дейди Каттақўрғон шаҳридан ҳашарга жалб этилган теримчи Саида Ҳайдарова. – Меҳнат қилган кишига маданий тадбирлар ўзгача завқ бағишлайди. Айниқса, ижодкорлар ва вилоятимизнинг таниқли хонандалари  билан учрашув бизда катта таассурот қолдирди.

Иштихон туманидаги Меҳнат-роҳат маҳалласида ташкил этилган шундай тадбир ҳам ҳашарчилар учун унутилмас лаҳзаларни тақдим этди. Тадбирга вилоят мусиқали драма театри актёрлари, таниқли хонандалар, шоира Хосият Бобомуродова ташриф буюриб, ижод намуналари билан ҳашарчиларга завқ бағишлади.

– Биз гарчи далаларда пахта термасак-да, шундай тадбирларда ҳашарчилар билан елкадош бўлиб, мавсумга ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан бахтиёрмиз, – дейди шоира Х.Бобомуродова. – Пахта хирмонига барака бераётган инсонларнинг юзидаги тинч ҳаётдан шукроналик биз ижодкорларга янада илҳом бағишлайди.

Пайариқ туманида ташкил этилган маданий учрашувда вилоят қўғирчоқ театри актёрлари ва маданият ходимлари ўз ижодларидан ҳашарчиларни баҳраманд этди.

– Биринчи куни 100 килограмлик довонни забт этган бўлсам, ҳозирда кунига 120-130 килограмм пахта теряпман, – дейди Маданият маҳалласи, Вали қишлоғида яшовчи Санобар Улашева. – Бундай маданий тадбирни ташкиллаштирганлардан жуда миннатдормиз. Маданий ҳордиқ бизга янада куч бағишлайди. Концерт дастури ва ижодий намойишлардан хурсандмиз.

Тадбирларда илғор теримчилар ҳокимликлар ва ҳомий ташкилотлар томонидан совғалар билан тақдирланди. 


Киритилган вақти: 17/09/2017 10:00.   Кўрилганлиги: 1439
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/paxta-2017-hasharchilar-hordiq-chiqardi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.