Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ПАТРОНАЖ ОЙЛИГИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

ПАТРОНАЖ ОЙЛИГИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

"Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури ижроси доирасида 11 июлдан 11 августга қадар юртимизда патронаж ойлиги давом этмоқда. 

Мамлакатимизда аҳолини тиббий патронаж ёрдами билан қамраб олиш бўйича замонавий тизим яратилган. Вилоятимизда мавжуд 357 қишлоқ врачлик пункти ҳамда 27 оилавий ва кўп тармоқли поликлиникаларда меҳнат қилаётган 2,5 мингга яқин шифокор ва ўн мингдан зиёд патронаж ҳамширалар ойликда фаол иштирок этмоқда. Улар томонидан шу пайтгача қарийб 40 мингдан зиёд хонадоннинг тиббий-ижтимоий ҳолати ўрганилиб, 70 минг нафардан зиёд аҳолига патронаж хизмати кўрсатилди.

Самарқанд шаҳридаги 12-оилавий поликлиника ходимлари ойлик доирасида ҳудудда яшовчи фертиль ёшидаги аёллар, ҳомиладорлар, болалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож беморлар ҳолидан хабар олмоқда.

- Поликлиникамиз ҳудудида жойлашган 17 та маҳаллада 5822 хонадон, 43 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади, - дейди полик­линика бош шифокори ўринбосари Эътибор ўафурова. - Ойлик давомида 1587 та хонадоннинг тиббий-ижтимоий ҳолати ўрганилди, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 60 нафар ёлғизлар, 402 нафар фертиль ёшидаги аёллар, 102 нафар ҳомиладорлар, 193 нафар бир ёшгача бўлган болалар патронаж хизмати билан қамраб олинди.

Тиббий-ижтимоий ҳолати ўрганиб чиқилган оилалардаги муаммолар бўйича маҳалла фуқаролар йиғинларига таклифлар киритилди. Бу каби хайрли тадбирларнинг бардавомлиги аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлашда асосий омил бўлади.

Дилмурод Тўхтаев


Киритилган вақти: 16/07/2016 17:11.   Кўрилганлиги: 1429
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/patronaj-oyligi-davom-etmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.