Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Паспорт – юрт равнақи учун ишлаш масъулияти

Паспорт – юрт равнақи учун ишлаш масъулияти

Вилоят ҳокимлигида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган етти нафар шахсга фуқаролик паспорти тантанали топширилди.

Жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Т.Жўраев, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳ.Нормуродов ва бошқалар мамлакатимизда фуқароликка қабул қилиш қонунийлик, инсонпарварлик ва ижтимоий бағрикенглик тамойиллари асосида амалга оширилаётганини таъкидладилар. Инсон манфаатлари йўлида қилинаётган изчил ислоҳотлар юртимизда яшаётган ҳар бир шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилаётганини эътироф этдилар.

- Тақдир тақозоси билан Тожикистондан кўчиб келиб, Самарқанд шаҳрида яшаётганимизга 25 йилдан ошди, - дейди Ғуломжон Ғаниев. – Бугунги кун оиламиз учун унутилмас шодиёнага айланди. Чунки мен ва икки укам – Зойиржон ва Наимжонга Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти топширилди. Бунинг учун Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан беҳад миннатдормиз. Шу пайтгача ака-укалар эгаллаган соҳамиз бўйича ишлаб, юрт равнақи учун хизмат қилдик. Шу юртнинг тўлақонли фуқароси бўлиш бизга ғайрат ва шижоат бағишлади. Кўрсатилган эътиборга жавобан бундан кейин ҳам Ватанимиз тараққиёти учун фидойилик кўрсатиб, меҳнат қиламиз.

***

Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги мамлакатимиз Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали олдида ҳамда Хотира майдонида шаҳар ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан 38 нафар ўқувчига илк бор фуқаролик паспортлари тантанали топширилди.



Охирги ўзгариш: 18/10/2017 15:27.   Кўрилганлиги: 1088
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/pasport-yurt-ravnaqi-uchun-ishlash-masuliyati

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.