
Самарқандда Ўзбекистонда паррандачилик соҳасини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳамда истиқболдаги вазифаларга бағишланган республика анжумани ўтказилди.
Унда республика Савдо-саноат палатаси, “Ўзпаррандасаноат” уюшмаси, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ҳамда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган паррандачилик корхоналари, хўжаликлар раҳбарлари, соҳага алоқадор мутахассислар иштирок этди.
Семинарда “Ўзпаррандасаноат” уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари П.Раҳматуллаев ва бошқалар юртимизда паррандачилик соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлаб, аҳолига тухум ва парҳез гўшт маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини ошириш, хусусан, ўтган 2017 йил ва жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида уюшма томонидан амалга оширилган ишлар хусусида сўз юритди.
Тадбирда паррандаларни озиқлантириш, касалликларга қарши курашиш, наслчилик ишларини яхшилаш ҳамда тармоққа замонавий технологияларни жорий этиш борасидаги ишлар таҳлил этилди ва мутахассислар томонидан зарур тавсиялар берилди.
Тадбир иштирокчилари Самарқанд туманидаги “Мароқанд парранда” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, мазкур корхона фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Анжуманда вилоят ҳокимининг ўринбосари К.Қурбонов иштирок этди.
ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.