
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлисида демократик, ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ислоҳотларни босқичма-босқич ва изчил чуқурлаштиришга, Асосий қомусимиз қоидаларини амалда рўёбга чиқаришга, мамлакатимиздаги инвестициявий муҳитнинг ўзига жалб этувчанлигини оширишга, тадбиркорлик субъектлари учун ишчанлик муҳити ва қулай шарт-шароит яратишга, аҳолининг турмуш даражасини янада юксалтиришга, мамлакатда барқарорлик ҳамда фаровонликни мустаҳкамлашга қаратилган тўртта қонун кўриб чиқилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонуни маъқулланди.
Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган ва парламент томонидан қабул қилинган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига мувофиқ парламентнинг давлат ҳокимияти тизимидаги ролини оширишга кўмаклашган чора-тадбирлар кўрилди, ҳокимият тармоқларини бўлиш конституциявий принципини босқичма-босқич рўёбга чиқаришга, Олий Мажлис, маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари ваколатлари ва назорат функцияларини кенгайтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилди.
2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига парламент назорати институтини конституциявий тарзда мустаҳкамлашга, қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг назорат функцияларини янада кенгайтириш ҳамда кучайтиришга, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қонун ҳужжатлари ижро этилиши учун жавобгарлигини оширишга қаратилган тузатишлар киритилди.
Мазкур қонуннинг асосий мақсади Конституция ва қонунлар талабларининг ижро этилиши устидан парламент назоратини амалга оширишнинг ягона ва бир тизимга солинган қонунчилик базасини яратишдан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг зиммасига юклатилган вазифалар ҳамда функцияларнинг, шунингдек, муҳим давлат дастурларининг рўёбга чиқарилиши юзасидан ушбу давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини ҳамда жавобгарлигини оширишдан иборат.
Қонунда парламент назорати субъектлари ва объектлари белгилаб берилган, унинг шакллари мустаҳкамланган, парламент назорати натижалари бўйича кўриладиган чора-тадбирлар тартибга солинган.
Жумладан, Олий Мажлис палаталари, палаталар қўмиталари (комиссиялари), сиёсий партиялар фракциялари, депутатлар гуруҳлари, депутатлар ва сенаторлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) парламент назорати субъектлари қаторига киритилган.
Парламент назорати шакллари аниқ мустаҳкамлаб қўйилди. Қонунда мамлакат давлат бюджети ижро этилишини кўриб чиқиш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг айрим долзарб масалалари юзасидан Бош вазирнинг ҳисоботини, ҳукумат аъзоларининг ахборотини, Ҳисоб палатаси, Бош прокурор, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Марказий банк ҳисоботларини эшитиш назарда тутилган. Парламент сўрови, депутат ва сенатор сўрови, Олий Мажлис палаталари қўмиталари томонидан қонун ҳужжатлари ижро этилаётганлигини ўрганиш, қабул қилинган қонунларни ижро этиш мақсадида қонуности ҳужжатлари қабул қилинишини мониторинг қилиш, парламент текшируви сингари янги, бироқ амалиётда синалган парламент назорати шакллари мустаҳкамлаб қўйилган.
Қонунда парламент назорати натижалари бўйича қабул қилиниши мумкин бўлган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларнинг, шунингдек, парламент назоратини амалга оширишда парламент назорати субъектлари ва давлат органлари мажбуриятларининг мустаҳкамлаб қўйилиши муҳим аҳамиятга эга.
Ушбу қонуннинг қабул қилиниши ҳокимият тармоқларини бўлиш конституциявий принципини рўёбга чиқаришни давом эттиришда, улар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва мувозанат тизимини яратишда, Олий Мажлиснинг давлат ҳокимияти органлари тизимидаги ролини кучайтиришда, қонун устуворлигини, қонунийликни, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда қонунлари ижросини таъминлашда, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари зиммасига юклатилган вазифаларни ижро этиш учун уларнинг жавобгарлигини оширишда муҳим омил бўлади.
Нигора
Раббимова,
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенати аъзоси,
|вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.