Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

«Ўзбекистон - умумий уйимиз!» Миллатлараро аҳиллик ва бағрикенглик юртимизда тинчлик ва дўстликни мустаҳкамлайди

«Ўзбекистон - умумий уйимиз!» Миллатлараро аҳиллик ва бағрикенглик юртимизда тинчлик ва дўстликни мустаҳкамлайди

Самарқанд шаҳрида вилоят ҳокимлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамда «Тасвирий ойина» уюшмаси билан ҳамкорликда «Ўзбекистон – умумий уйимиз» шиори остида дўстлик ва маданият фестивали кунлари бўлиб ўтди.



Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган «Юрт тинчлиги, ватан равнақи - олий неъмат» мавзусидаги илмий-амалий семинарда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Т.Жўраев, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси вакили С.Миронов, республика «Тасвирий ойина» уюшмаси раиси И.Латипов ва бошқалар юртимизда ижтимоий барқарорлик ва тинчлик-осойишталикни асраб-авайлаш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик, меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилаётгани ҳақида сўз юритишди.


Таъкидландики, юртимизда истиқомат қилаётган 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари 138 та миллий маданий марказларга бирлашган ҳолда ўзаро тотув ва иноқ яшаб келаётир, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатьи назар ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун билан кафолатланган. Айниқса, вилоятимизда фаолият юритаётган 10 та миллий-маданий марказ вакиллари ўз тариxини ўрганиш, маданияти ва санъати, урф-одатлари ва анъаналарини сақлаш ҳамда ривожлантиришга кўмаклашишга катта ҳисса қўшаётганлиги алоҳида таъкидланди.

Фестиваль доирасида ижодкорлар ўртасида ташкил этилган кўрик-танловларнинг ғолиблари тақдирланди.

- Xалқларимиз ўртасидаги ҳамжиҳатлик, аҳиллик, дўстлик ва биродарлик ришталари неча минг йиллик илдизга эга, - дейди республика тожик миллий маданий маркази раиси Шарофат Эрматова. - Бизнинг нафақат ташқи кўринишимиз, балки тилимиз ва дилимиз яқин, урф-одат ва анъаналаримиз бир-бирига ҳамоҳанг. Давлатимиз томонидан урф-одат ва расм-русумларимизни тўлиқ адо этишга барча шароит яратилган. Мамлакат миқёсида ўтадиган тадбирларда фаол иштирок этамиз. Мазкур фестивалнинг кўтаринки кайфиятда ўтишида бадиий жамоаларимизнинг ҳам хизмати катта бўлди. Улар ижросидаги она Ватан, тинчлик, дўстлик ва биродарликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар байрам иштирокчиларида илиқ таассурот қолдирди.

Вилоят мусиқали драма театри ҳовлисидаги майдонда ташкил этилган «Инсон манфаатлари-улуғ қадрият» номли кўргазмада юртимизда яшовчи турли миллат вакиллари ижодига мансуб мўйқалам ва фотосуратлар, шунингдек, турли халқларнинг миллий либослари, ҳунармандчилик, ҳайкалтарошлик ва бошқа халқ амалий санъати дурдоналари намойиш этилди. Айниқса, қорақалпоқларнинг ўтови, туркманларнинг гилами, тожик ва ўзбек миллий кашта, сўзаналари шаҳримиз меҳмонларида катта таассурот қолдирди. Рус, турк, татар, бошқирд, немис миллий маданий марказлари қошида ташкил этилган фольклор жамоаларининг чиқишлари эса даврага байрамона шукуҳ бағишлади.

Тадбир вилоятимиз санъат усталари ва миллий маданий марказлар қошидаги бадиий жамоалар иштирокидаги гала-концерт билан ниҳоясига етди.

Дилмурод ТЎХТАЕВ,



Киритилган вақти: 20/06/2017 18:48.   Кўрилганлиги: 3107
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/ozbekiston-umumiy-uyimiz-millatlararo-ahillik-va-bagrikenglik-yurtimizda-tinchlik-va-dostlikni-mustahkamlaydi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.