Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарори

2015 ЙИЛ 29 МАРТ КУНИ ЎТКАЗИЛГАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИ НАТИЖАЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90, 117-моддалари, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14, 35, 36-моддалари, «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 9-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари ва Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссияларидан олинган овоз бериш натижалари тўғрисидаги баённомалар асосида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳақиқий ва бўлиб ўтган деб топилсин.

2. Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланган, деб ҳисоблансин.

3. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.

Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов

Тошкент шаҳри,
2015 йил 6 апрель


Киритилган вақти: 07/04/2015 18:37.   Кўрилганлиги: 1693
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/ozbekiston-respublikasi-markaziy-saylov-komissiyasining-qarori

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.