Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг ҚАРОРИ

БЎШАБ ҚОЛГАН ЎРИНЛАРГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ СЕНАТИ АЪЗОЛАРИ САЙЛОВИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 61-моддаси ва “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқЎзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

1. Самарқанд ва Хоразм вилоятлари давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлислари 2017 йил 18 декабрь куни соат 1100 да тегишинча Самарқанд вилояти ҳокимлигининг катта мажлислар залида ҳамда Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги Маънавият ва маърифат марказининг катта мажлислар залида ўтказилсин.

2. Мазкур қарор халқдепутатлари Самарқанд ва Хоразм вилоят Кенгашларига ижро учун юборилсин.

3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек, бошқа манбаларда эълон қилинсин.



Охирги ўзгариш: 16/12/2017 10:48.   Кўрилганлиги: 1076
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/ozbekiston-respublikasi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.