
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Самарқанд вилояти матбуот марказида соат 21.00 да комиссия аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида брифинг ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси раиси Яхшинор Аллаёров овоз бериш якунлари ҳақида маълумот берди:
- Округ ҳудудида тузилган 957 та сайлов участкасида овоз бериш жараёнлари сайловга оид миллий қонунчилигимиз асосида, юксак демократик талабларга мос ҳолда ташкил этилди.
Участкалардаовозберишсоат 6.00 да бошланиб, 20.00 да тугалланди. Сайловчилар мазкур сайловнинг Ватанимиз тараққиётидаги ўрни ва аҳамиятини теран ҳис қилганлиги овоз бериш жараёнларида уларнинг фаол иштирокида яна бир бор намоён бўлди.
Соат 19.00 даги дастлабки маълумотларга кўра, округ бўйича сайловчиларнинг 2 миллион 93 минг 361 нафари, яъни 91 фоиздан кўпроғи овоз беришдаи штирок этди.
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуни 36-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунлари тўғрисидаги ахборот сайловдан кейин ўн кундан кечиктирмай Марказий сайлов комиссияси томонидан матбуотда эълон қилинади.
Бугун округ ҳудудидаги сайлов участкаларида овоз бериш жараёнини сиёсий партияларнинг 3800 нафардан ортиқ кузатувчилари, 56 нафар маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда Самарқандга ташриф буюрган 3 та халқаро ташкилот ҳамда 20 дан ортиқ хорижий давлатларнинг 75 нафар халқаро кузатувчилари кузатиб бордилар. Уларнинг айримлари сайлов участкаларида овозларни санаб чиқиш ва участка сайлов комиссиясининг баённомасини тузиш жараёнларини кузатмоқдалар.
Кун давомида округ сайлов комиссиясига участка сайлов комиссиялари аъзолари, кузатувчилар ва сайловчилардан сайлов қонунчилиги бузилиши билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушмади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.