
Самарқанд шаҳрида "Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш ва диний вазиятни соғломлаштиришда отинойиларнинг ўрни ва ролини ошириш" мавзусида тадбир ўтказилди.
Унда диний маърифат ва ахлоқий тарбияни аёлларга етказишда отинойиларнинг ўрни, уларнинг вазифалари, айрим аёлларнинг бидъат-хурофот ишларида ташаббус кўрсатаётгани, ислом динини билиб-билмай нотўғри талқин қилаётганлиги ҳақида сўз юритилди.
– Отинойи маҳаллада ўз обрўсига эга, ислом динидан хабардор, кайвони киши сифатида эътироф этилади, – дейди Паст Дарғом тумани Найман маҳалласи отинойиси Санобар Муйдинова. – Бугунги тадбирда фаолиятимизга оид кўпгина маълумотларга эга бўлдик. Хотин-қизларга никоҳ ва оила масалаларида эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари, тўй ва маърака-маросимларда исрофгарчиликларга йўл қўймаслик борасида тушунча беришда қайси жиҳатларга эътибор қаратиш зарурлигини англадик.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Қулматов иштирок этди.
Бахтиёр МУСТАНОВ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.